Учтепада содир этилган жиноят Сирдарёда хотима топди

Учтепада содир этилган жиноят Сирдарёда хотима топди

18-сентябрь куни соат 9.00 да Учтепа туманида 42 ёшли хоразмлик Темурбек Х., Муроджон Р. билан бирга "Ласетти" русумли автомобиль ичида бўлганларида, ҳайдовчи автомобилни калитини қолдириб чиққанидан фойдаланиб, машинани олиб қочган. Уни қўлга олиш бўйича ички ишлар органлари ходимлари томонидан чоралар кўрилди.

Автомобиль Сирдарё тумани ЙҲХБ ходимлари томонидан топилиб, тўхтатилди. Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси ("Транспорт воситасини олиб қочиш") бўйича жиноий иш қўзғатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!