Туркманистонда йўл ҳақи икки бараварга оширилди

Туркманистонда йўл ҳақи икки бараварга оширилди

1 январдан бошлаб Туркманистонда бюджет ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар ва талабалар стипендиялари 10 фоизга ошди.

Шу билан бирга, turkmen.news'нинг хабар қилишича, янги йилдан таксилар ва микроавтобусларда нархлар икки бараварга ошган. Умуман, мамлакатда деярли ҳамма нарсанинг нархи ошган. Масалан, кузда 240-250 манат бўлган бир қути сигаретанинг нархи энди 300 манатга (бозор курси бўйича тахминан 11 доллар) етди.

Маошлар, пенсиялар, нафақалар ва стипендияларнинг ўн фоизли индексацияси Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг фармонига мувофиқ амалга оширилди. 2021 йилда Туркманистонда энг кам иш ҳақи 957 манатни ташкил этади (бозор курси бўйича тахминан 35 доллар), пенсия миқдорини белгилашнинг асосий қиймати 372 манат (13,7 доллар), нафақаларни ҳисоблашнинг асосий қиймати 354 манат (13 доллар).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!