Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов оғир жудоликка учради

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов оғир жудоликка учради

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг отаси - Маликгули Бердимуҳамедов 89 ёшида вафот этди. Бу ҳақда 18 апрелда Туркманистон давлат ахборот агентлиги маълум қилди.

Маълумотларга кўра, Маликгули Бердимуҳамедов 1932 йил 12 августда Гўктепа туманининг Бирлешик-1 қишлоғида таваллуд топган. Меҳнат фаолиятининг бошида кутубхоначи, сўнгра бошланғич синфлар ўқитувчиси бўлиб ишлаган.

 Маликгули Бердимуҳамедов 1958 йилдан 1982 йилгача ички ишлар идораларида турли лавозимларни эгаллаган, подполковник унвонида пенсияга чиққан. Шундан кейин у узоқ йиллар ўқитувчилик қилган, Таълим миллий институтида, Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти ва Ашхобод шаҳри таълим бошқармасида фаолият юритган.

 Ички ишлар тизимидаги фаолияти давомида жиноятчиликка қарши кураш ва жамоат тартибини сақлашдаги хизматлари учун турли фахрий ёрлиқлар, кўкрак нишонлари ва медаллар билан тақдирланган.

 Унинг номи Туркманистон ички ишлар вазирлигининг Ашхободдаги 1001-сонли ҳарбий қисмига ва вазирликнинг турар жой мажмуасига берилган. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!