Туркманистон боғчаларида туркча мультфильм ва дастурлар тақиқланди!

Туркманистон боғчаларида туркча мультфильм ва дастурлар тақиқланди!

Туркманистондаги болалар боғчаларида болалар турк тилида гаплаша бошлаганидан кейин туркча мультфильмлар ва дастурларни намойиш қилиш тақиқланди, деб хабар беради «Хроники Туркменистан».

Февраль ойида бир нечта болалар боғчалари текширилгандан сўнг маълум бўлдики, болалар туркча дастурлар ва мультфильмларини қизиқиб томоша қиладилар. Туркман ва турк тиллари бир-бирига ўхшаш бўлгани учун болалар эшитган сўзларини тезда ўрганадилар ва уларни болалар боғчаларида ва уйда ишлатишади.

Текширувлар натижаларига кўра турк каналларини мактабгача таълим муассасаларига киритишни тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Туман ички ишлар идоралари ходимларига кўрсатманинг бажарилишини ҳафтасига 2-3 марта текшириш топширилган. Aгар телеканал ёқилган бўлса, айбдор – боғча мудираси, тарбиячи ёки энага ишдан бўшатилиши мумкин.

Шунингдек, боғча мудираларига болаларнинг турк каналларини томоша қилиш вақтини минималлаштиришлари учун ота-оналар билан суҳбатлар ўтказиш бўйича кўрсатма берилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!