Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов икки бош вазир ўринбосари, шунингдек, “Туркмангаз” ва “Туркманкимё” компаниялари раҳбарларига танбеҳ берди.
Бундай қарор Вазирлар Маҳкамаси мажлисида қабул қилинди, деб ёзади hronikatm.com.
Нефт ва газ саноатига масъул бўлган Бош вазир ўринбосари Шоҳим Aбдраҳмонов товар газ захираларини таъминлаш мақсадида ер ости омборларини қуриш ҳақида маълумот берди. Бу Туркманистон учун биринчи шундай лойиҳа бўлади.
Кейин расмий Туркманбоши нефтни қайта ишлаш заводлари мажмуасида импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар – Б-92 русумли авиабензин ишлаб чиқарилишини айтди.
Давлат раҳбари Aбдраҳмонов ва “Туркмангаз” давлат консерни раиси Ботир Aмановга “сўнгги огоҳлантириш билан қаттиқ танбеҳ” эълон қилди. Тез орада ўз камчиликларини тузатмаса, ишдан бўшатилади, деди президент. Қайси камчиликлар ҳақида гап кетаётгани аниқланмаган.
Охирги марта Шоҳим Aбдраҳмонов ва Ботир Aманов бир ой аввал Вазирлар Маҳкамасининг 11 ойлик фаолияти якунлари бўйича 16 декабр куни бўлиб ўтган мажлисида “хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаганлиги, ишдаги камчиликлари учун” танбеҳ олганди.
Шунингдек, Сердар Бердимуҳамедов Пурчеков ва “Туркманкимё” давлат консерни раиси Ниязли Ниязлиевга “хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаганликлари, ишдаги жиддий камчиликлари учун якуний огоҳлантириш билан” қаттиқ танбеҳ берди ҳамда тузатилмаса, ишдан бўшатишга ваъда берди.
Чаримират Пурчеков охирги марта ўтган йилнинг июль ойида “ишдаги камчиликлари учун” танбеҳ олганди. Ниязли Ниязлиев феврал ойида қаттиқ танбеҳ ва 2021 йилнинг ноябрида Гурбангули Бердимуҳамедов президентлиги даврида танбеҳ олганди.
Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.
"2024 йилда Россия Қуролли Кучлари билан 374,2 мингдан 407,2 минг нафаргача одам шартнома имзолаган", дея маълум қилди “Важние истории” федерал бюджет харажатлари маълумотларига таяниб.
ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚКД ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда муҳандис ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Кўчирилган фаластинлик эркак Ғазода АҚШ қўллаб-қувватлайдиган янги ёрдам тизими доирасида ёрдам сўраб келган одамларнинг тартибсиз ҳолатини тасвирлаб берди.
АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари буюртмасига кўра тайёрланган Ранд корпорациясининг янги таҳлилий ҳисоботида НАТО ва Россия ўртасидаги эҳтимолий ҳарбий тўқнашувнинг бориши башорат қилинган.
Тегишли лицензия ва рухсатномаларсиз заргарлик буюмлари савдоси билан шуғулланаётган мазкур шахсга тегишли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида эса яна 359 дона заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
АҚШ илгари уранни бойитишни бутунлай тўхтатишни талаб қилган эди, чунки у ядро қуроли яратишда ишлатилишидан хавотирда эди. Теҳрон эса бу айбловларни бир неча бор рад этган.
27 май куни кечқурун у Аргентинага ташриф буюрди. Музокара давомида Милей ва Кеннеди, жумладан, "сиёсат ва коррупциядан холи бўлган" Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига муқобил ташкилот яратиш масаласини муҳокама қилди.
АҚШ илгари уранни бойитишни бутунлай тўхтатишни талаб қилган эди, чунки у ядро қуроли яратишда ишлатилишидан хавотирда эди. Теҳрон эса бу айбловларни бир неча бор рад этган.
27 май куни кечқурун у Аргентинага ташриф буюрди. Музокара давомида Милей ва Кеннеди, жумладан, "сиёсат ва коррупциядан холи бўлган" Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига муқобил ташкилот яратиш масаласини муҳокама қилди.
Россия Германиянинг Украина учун ракеталар учиш масофаси бўйича чекловларни бекор қилгани ҳақидаги маълумотларни текширади. Лавровнинг айтишича, Германия тўғридан-тўғри урушга аралашмоқда.
USGS вакили Сара Минсоннинг сўзларига кўра, Сан-Францискода 2055 йилгача Big One деб аталаётган кучли зилзиланинг содир бўлиш эҳтимоллиги 72 фоизга етган.
АҚШнинг Украина масалалари бўйича махсус вакили Кит Келлог Қўшма Штатлар Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш учун 22 банддан иборат режа ишлаб чиққанини маълум қилди.
Мақолада қайд этилишича, 2023 ва 2024 йилларда Patriot тизимлари Россиянинг баллистик ракеталарини тутиб қолишда нисбатан самарали бўлган. Аммо 2025 йил май ойи охиридан бошлаб Украина бундай ракеталарни уриб туширишда қийинчиликларга дуч кела бошлаган.
Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу режани амалга ошириш - деярли бутун Украинани босиб олиш учун 91 йил ва Россия аҳолисининг учдан бир қисмигача талаб этилади.
Украина Ташқи разведка хизмати Россиянинг 20 та заводи ҳақида ишончли маълумотларга эга. 2024-2025 йиллар мобайнида Россия ва Хитой ўртасида авиация соҳасидаги ҳамкорликнинг камида 5 та ҳолати қайд этилган.
Украина Фавқулодда ҳолатлар давлат хизмати маълумотларига кўра, Хмелницкий вилоятида тўрт киши ҳалок бўлгани ва беш киши яралангани ҳақида хабар берилган.