Туркияда тиббий ниқоблар сотуви тақиқланди

Туркияда тиббий ниқоблар сотуви тақиқланди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған мамлакатда тиббий ниқоблар сотилишини тақиқлади. 

Аҳоли тиббий ниқобларни бепул олиши мумкин.

«Маҳаллий ҳокимиятлар “е-давлат” давлат порталида ёки PTT почтаси сайтида тегишли сўров қолдирган фуқароларимизга тиббий ниқобларни бепул жўнатишни бошлади. Ниқобларни сотиш тақиқланди», — деди Туркия раҳбари.

Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, Туркияда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 27 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган. Мингдан ортиқ киши тузалган, 500дан ортиқ киши вафот этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!