Туркияда сайловларда овоз бериш бошланди. Етакчилар қаерда овоз беради?

Туркияда сайловларда овоз бериш бошланди. Етакчилар қаерда овоз беради?

Туркияда Президентлик ва Парламент депутатлиги учун сайловлар бошланди.
 
Хўш, мамлакат етакчилари ва партия етакчилари сайловларда қаерда овоз беради? Туркиянинг “Sabah” нашри мамлакат етакчилари ўз овозини қаерда беришига қизиқиб кўрди.
 
Маълум бўлишича, мамлакатнинг амалдаги президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Истанбул шаҳрининг Ускудор районида жойлашган “Saffet Çebi” бошланғич мактабида овоз беради.
 
Сайловлар натижалари эълон қилингунча Истнбулда бўлиши кутилаётган Эрдўған кейинроқ Анқарага боради.
 
Мамлакат Бош вазири Бинали Йилдирим Измирда Қорабоғлар маҳалласида қизларининг эҳсонлари билан қурилган “Bahar Yıldırım” бошланғич мактабида овозини беради.
 
Республикачи Халқ партияси раҳбари Камол Қиличдор ўғли аввалги сайловларда бўлгани каби Анқаранинг Чуқуромбор маҳалласидаги “Arjantin” бошланғич мактабидан овоз беради.
 
Миллатчилар ҳаракати партияси раҳбари Давлат Боғчали Анқарадаги “Anıttepe” ўрта мактабида сайлаш имкониятидан фойдаланади.
 
Республикачи Халқ партиясининг президентликка номзоди Муҳаррам Инже туғилган жойи Яловадаги “Saffet Çam” ўрта мактабида овоз беради. Инже кейинроқ, сайлов жараёнини кузатиб бориш учун Анқарага боради.
 
“İYİ” партияси раҳбари ва президентликка номзоди Мерал Акшенер Истанбулда, “Beylerbeyi Sabancı” бошланғич мактабида овоз беради.
 
Саодат партияси раҳбари ва президентликка номзоди Тамал Карамулло ўғли Анқарадаги “Çankaya” лицейида овоз беради.
 
Халқ демократик партиясидпн президентликка номзод Салохиддин Демиртош овозини ўзи бўлиб тургн Эдирне қамоқхонасида беради.

Manba: qalampir.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!