Туркияда Муҳаммад ал-Хоразмий шарафига ҳайкал ўрнатилди

Туркияда Муҳаммад ал-Хоразмий шарафига ҳайкал ўрнатилди

3 март куни Анқарада буюк математик, алгебра фанининг асосчиси Муҳаммад ал-Хоразмий ёдгорлигининг очилиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дунё» АА.

Ёдгорликнинг ўрнатилиши «Хива — туркий дунёнинг маданият пойтахти» халқаро дастури доирасида амалга оширилди.

Очилиш маросимида Туркияга амалий ташриф билан келган Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрмонов ҳам иштирок этди.

Мазкур ҳайкал Анқара шаҳрининг Кечиўрен туманидаги машҳур боғлардан бири — «Жўка водийси» (Ihlamur Vadisi») ҳудудида ўрнатилди. 

Ёдгорликнинг расмий очилиш маросимидан сўнг, ўзбек миллий кийимлари кўргазмаси ва «Мендирман Жалолиддин» фильмининг намойиши бўлиб ўтди. 
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!