Туркияда масжидлар қайта очилди (+фото)

Туркияда масжидлар қайта очилди (+фото)

29 май куни Туркияда коронавирус пандемияси сабабли ёпилган масжидлар 74 кундан кейин қайта очилди. Масжидларга келувчилардан бир қатор карантин қоидаларига амал қилиш илтимос қилинган.

“Масжидларимиз эшиклари 2,5 ойлик тўхташдан кейин биз бирга адо этаётган жума намози учун қайта очилди”, деб айтган диний ишлар бошқармаси раҳбари Али Эрбаш.

У 5 мингга яқин киши йиғилган Истанбулдаги Фотиҳа масжидида қисқача маъруза ўқиган. Аёллар учун ички ҳовлида алоҳида жой ҳозирланган. Намоз вақтида ижтимоий масофага риоя қилиш зарурлиги эслатиб турилган.

Туркияда масжидлар қайта очилди (+фото)

Фото: EPA

Бошқарманинг маълум қилинишича, масжидлар ичида бир қатор чекловлар сақланиб қолади. Жумладан, айни вақтда катта ҳовлига ва очиқ майдонларга эга масжидларгина очилган. 

Биринчи босқичда аср ва жума намозларини адо этишга рухсат берилган. Масжидга келувчилар ўзлари билан жойнамоз олиб келишлари ёки масжиднинг ўзида бир маротабалик жойнамозлар олишлари ҳамда ҳимоя ниқобларида бўлишлари шарт.

Таъкидланишича, баъзи масжидларда хавфсизлик чораларига риоя қилиниши ортидан дрон ёрдамида кузатилган.

Туркия  1 июндан мамлакатда шаҳарларо сафарларга чеклов бекор қилинади, кафе ва музейлар очилади. Шунингдек, хавфсизлик чораларига амал қилган ҳолда пляжлар, қўриқҳоналар ва боғларга ташриф буюришга рухсат берилади.

Туркияда масжидлар қайта очилди (+фото)

Туркияда масжидлар қайта очилди (+фото)

 

Туркияда масжидлар қайта очилди (+фото)

Туркияда масжидлар қайта очилди (+фото)

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!