Айни вақтда Туркияда иш кунлари соат 21дан 5гача ҳамда жума соат 21дан душанба соат 5гача комендантлик соати амал қилиб келмоқда. Бундан ташқари, ниқоб тақиш ва ижтимоий масофага амал қилиш шарт қилиб белгиланган. Ресторанлар, кафелар, тунги клублар ва бошқа кўнгилочар жойлар ёпилган.
“Коронавирусга қарши кураш суръатлари ва муваффақиятларимизни ҳисобга олиб, март ойидан бошлаб секин-аста чекловларни бекор қилишни бошлаймиз. Биз ҳудудларни тўрт тоифага – юқори, қониқарли, ўрта ва паст хавфга эга ҳудудларга бўлиб чиқамиз. Бу тоифалар бўйича ҳар бир вилоятда дам олиш кунлари комендантлик соатини бекор қилишдан бошлаб алоҳида ечимлар қабул қилинади”, деб айтган Эрдўған журналистларга.
Туркия етакчиси яқин кунларда ресторан, кафе ва бошқа умумий овқатланиш шохобчалари очилиши бўйича йўл харитаси эълон қилинишини қўшимча қилган.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.
ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.
Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни Туркманбоши шаҳридаги "Аваза" миллий туризм ҳудудида ўтаётган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этди.