Туркияда 187 ёнғиннинг 15 таси давом этмоқда — Эрдоған

Туркияда 187 ёнғиннинг 15 таси давом этмоқда — Эрдоған

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг айтишича, 187 ёнғиндан 15 таси давом этмоқда.

"Саккизинчи кун оловда. У тўлиқ куч билан давом этмоқда. Меҳмонхоналарда ёнаётганлар бор. Биз эвакуация қилдик. Биз денгиздан ва қуруқликдан эвакуация қилдик. Дунёнинг бошқа кўп жойларида бўлгани каби, мамлакатимизда ҳам ўрмон ёнғинлари кескин ошди. 8 кун ичида 187 та ёнғин содир бўлган. 187 ёнғиннинг 15 таси ҳанузгача давом этмоқда. Уларнинг аксарияти назорат остида, деди президент.

Унга кўра, Милас вилоятидаги иссиқлик электр станциясида ёнғин хавфи бор. Вертолётлар ва самолётлар ўчириш устида ишламоқда. Aгар кучли шамол бўлмаса, оловни ўчириш осон бўлади.

28 июлдан бошлаб 13 та вилоятда содир бўлган кучли ўрмон ёнғинлари туфайли, туристик мавсум ўртасида Туркиянинг кўплаб машҳур курортлари олов ва тутун билан қопланган. Баъзи жойларда олов турар жойлар ва меҳмонхоналарга яқинлашди, сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли эвакуация қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!