Туркия ва Саудия Арабистони етакчилари учрашишди

Туркия ва Саудия Арабистони етакчилари учрашишди

Туркия ва Саудия Арабистони ҳамкорликнинг янги даврини бошлашга келишиб олди. Бу ҳақда Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд Анқарада бўлиб ўтган музокара якуни бўйича тарқатилган баёнотда айтилган.

“Музокара чоғида икки томонлама муносабат, жумладан, сиёсий, иқтисодий, ҳарбий, мудофаа ва маданият соҳаларини ҳам қўшиб айтганда, янги даврни қатъият билан бошлашга келишиб олинди. Томонлар энергетика, хусусан, нефть-кимё ва нефтни қайта ишлаш соҳаларида ҳамкорлик қилиш истагини билдирдилар”, дейилади баёнотда.
Эрдоған апрель ойи охирида 2017 йилдан буён илк расмий зиёрат билан Саудия Арабистонига ташриф буюрган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!