Туркия қирғоқларида ўнлаб ноқонуний муҳожирлар қутқариб олинди

Туркия қирғоқларида ўнлаб ноқонуний муҳожирлар қутқариб олинди

Туркия қирғоқ қўриқлаш кучлари Туркиянинг ғарбий Измир вилоятининг Дикили ва Чесме туманлари қирғоқлари яқинида Эгей денгизида 69 нафар ноқонуний муҳожирни қутқарди. Бу ҳақда қирғоқ қўриқлаш қўмондонлиги баёнотида айтилади.

Туркия қирғоқ қўриқлаш қўмондонлиги двигатели носозлик туфайли бортида бир гуруҳ қочқинлар бўлган резина қайиқнинг Дикили қирғоқларидан сузиб кетаётгани ҳақида сигнал олди.

Тегишли маълумотлар олинганидан сўнг, воқеа жойига Туркия қирғоқ хавфсизлиги қайиқлари юборилди.

Операция натижасида 45 киши, жумладан 20 нафар вояга етмаганлар қутқариб олинди.

Чесме қирғоғида резина қайиқдаги яна 24 нафар бошпана изловчи, жумладан беш нафар бола қутқариб олинди. Муҳожирлар Греция чегарачилари томонидан Туркия ҳудудий сувларига қайтаришга мажбурланган.

Тегишли тартиб-қоидалар бажарилгач, мигрантлар маҳаллий миграция бўлимига олиб кетилади.

Шунингдек, Урла тумани (Измир) қирғоқларида 92 нафар ноқонуний муҳожир қўлга олингани хабар қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!