Туркия космонавтларни коинотдаги нурланишдан ҳимоя қилувчи крем ишлаб чиқди

Туркия космонавтларни коинотдаги нурланишдан ҳимоя қилувчи крем ишлаб чиқди

Истанбулдаги Бируний университети олимлари астронавтларни коинотдаги юқори даражадаги нурланишдан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган чаён териси кремини ишлаб чиқди.

Иш университет фармация факультети декани, профессор Исмоил Тунжер Дегим раҳбарлигида амалга оширилди.

Дегим аэрокосмик фармация соҳасидаги тадқиқотларга ихтисослашган.

«Анадолу» мухбири билан суҳбатда у коинотда одамлар Ердагидан кўра кўпроқ радиация таъсирига тушишини таъкидлади. “Радиацияга энг чидамли хитин қатламига эга жонзотлар, жумладан чаёнлардир. Чаёнларнинг ўзлари тери ичидаги гиалин қатлами туфайли нурланишни ўзлаштирадилар ", деб тушунтирди у.

У чаён териси ультрабинафша нурланиш ва нурланишни акс эттиришини қўшимча қилиб, «Шундай экан, чаён терисидан тайёрлаган малҳамимиз туфайли одам ультрабинафша нурланиш ва нурланишдан ҳимояланган бўлади», деди.

Профессорнинг сўзларига кўра, сиз космосда бўлганингизда Ердагидан 10-50 баравар юқори нурланиш дозасини олишингиз мумкин.

Исмоил Тунcер Дегимнинг айтишича, Бируний университетида аэрокосмик фармацевтика бўйича тадқиқотлар 2018 йилдан бери олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!