Туркия коронавирус тарқалишининг энг юқори даражасидан ўтди  

Туркия коронавирус тарқалишининг энг юқори даражасидан ўтди  

Туркия коронавирус эпидемиясининг энг юқори даражасидан ўтди. Мамлакатда айни вақтда коронавирусдан вафот этиш бўйича Европада энг паст кўрсаткич қайд қилиниб, вирусга чалинганларнинг 6 фоизини шифокорлар ташкил этмоқда.    

Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб Milliyet нашри хабар берди. 

“Туркияда коронавирусдан ўлим даражаси Европада энг паст ҳисобланади. Мамлакатда пандемиянинг энг юқори даражасидан ўтилди. Чекловларга амал қилинса, май охиригача беморлар ўсиши кутилмаяпти”, деб айтган Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фаҳриддин Хўжа.

Вазирнинг таъкидлашича, мамлакат бўйича вирусга чалинганларнинг 60 фоизи Истанбулда яшайди ва 20 млн кишилик мегаполисда коронавирус тарқалиши тўхтатилгани ҳукуматнинг катта муваффақияти ҳисобланади.  

Туркияда коронавирусга чалиниш бўйича биринчи ҳолат 10 мартда маълум қилинганди, 24 апрелда эса вирусга чалинганлар сони 100 мингдан ошганди.
 
Шунингдек, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған май байрамларига мамлакатда комендантлик соати эълон қилди.

Охирги маълумотларга кўра, Туркияда коронавирусга чалинганлар сони 117 мингдан кўпроқни, ундан вафот этганлар сони 3081 нафарни ташкил қилмоқда. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!