Туркия жануби-ғарбида бешта ўрмон ёнғини ўчирилмоқда

Туркия жануби-ғарбида бешта ўрмон ёнғини ўчирилмоқда

Туркия жануби-ғарбидаги Муғла вилоятида бешта ўрмон ёнғини ўчирилмоқда. Иш қуруқликдан ҳам, ҳаводан ҳам амалга оширилади.

6 та самолёт, 39 та вертолёт, кўп сонли ўт ўчириш машиналари, сув мосламалари ва бошқа ускуналар, шунингдек, мингдан ортиқ ўт ўчирувчилар Муғлада ўрмон ёнғинларини ўчиришга жалб қилинган.

Шунингдек, ўрмон ёнғинларини ўчиришга Озарбайжондан битта вертолёт, битта самолёт ва 300 ўт ўчирувчи, Россиядан иккита ёнғинга қарши самолёт, Эрондан битта самолёт, иккита вертолёт ва Испаниядан иккита самолёт жалб қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!