Туркия, Ироқ, Қатар ва БАА «Тараққиёт йўли» лойиҳаси бўйича меморандум имзолади

Туркия, Ироқ, Қатар ва БАА «Тараққиёт йўли» лойиҳаси бўйича меморандум имзолади

22 апрель куни Бағдодда Ироқ, Туркия, Қатар ва БАА ўртасида «Тараққиёт йўли» лойиҳаси доирасидаги ҳамкорлик бўйича 4 томонлама англашув меморандуми имзоланди.

Бағдоддаги Ҳукумат саройида имзоланган англашув меморандуми Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Ироқ Бош вазири Муҳаммад Шиа ал-Суданий ҳомийлигида бўлиб ўтди.

Имзолаш маросимида Туркия транспорт ва инфратузилма вазири Абдулқодир Уралўғли, Ироқ транспорт вазири Реззак Муҳайбис, Қатар транспорт ва коммуникация вазири Қосим бин Сейф ал-Сулайти ҳамда БАА энергетика ва инфратузилма вазири Суҳаил Муҳаммад Ал Мезруи ҳам иштирок этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!