Туркия армияси Ироқ ва Сурияда 19 нафар террористни зарарсизлантирди

Туркия армияси Ироқ ва Сурияда 19 нафар террористни зарарсизлантирди

Турк Қуролли кучлари томонидан Ироқ ва Сурия шимолида олиб борилган амалиётлар натижасида жами 19 нафар террорист зарарсизлантирилди.

Бу ҳақда Туркия Миллий мудофаа вазирлиги (Х) аккаунтида маълум қилинди, деб хабар беради «Репорт» .

Маълумотда, Турк Қуролли кучлари томонидан олиб борилган амалиётлар натижасида Ироқ шимолида ПККга тегишли 15 нафар, Сурия шимолида эса ПКК/ЙПГга тегишли 4 нафар террорист таъсирсиз ҳолга келтирилди.

Вазирлик террорчилар бу муқаррар тақдирдан қутула олмаслигини маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!