Туркия 17 майгача тўлиқ локдаун ҳолатига ўтишини эълон қилди

Туркия 17 майгача тўлиқ локдаун ҳолатига ўтишини эълон қилди

Коронавирус эпидемияси авж олгани сабабли Туркияда 29 апрелдан 17 майгача тўлиқ локдаун жорий этилади. Бу ҳақда мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған эълон қилди, деб хабар берди Anadolu агентлиги.

Туркияда бу давр мобайнида:

  • шаҳарлараро қатновлар чекланади;
  • мактабларда қатнаб ўқиш тўхтатилади;
  • жамоат транспортида йўловчилар сиғими 50 фоиздан оширилмайди;
  • аксарият муассасалар ёпилади.

Қайд этилишича, чекловлар 29 апрель куни соат 19:00дан бошлаб кучга киради ва 17 май куни 05:00да якунланади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар сони 4,6 миллиондан ошган, жами ўлимлар сони 38,7 мингга етган. Ўтган суткада 37,3 минг кишида коронавирус аниқланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!