Turkish Airlines “Истанбул-Бухоро” парвозларни йўлга қўйди

A A A
Turkish Airlines “Истанбул-Бухоро” парвозларни йўлга қўйди

Turkish Airlines авиакомпанияси Истанбулдан Бухорога тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

7 июнь куни эрталаб Turkish Airlines самолёти Бухоро аэропортига келиб қўнди.

“Истанбул – Бухоро – Истанбул” йўналишида мунтазам авиақатновлар ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари бажарилади.

Ўзбекистон ва Туркия шаҳарлари ўртасида амалга оширилаётган мунтазам авиақатновлар сони 56 тага етди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!