Тупроқ шўрланишини олдини олиш йўлидаги яна бир қадам

Тупроқ шўрланишини олдини олиш йўлидаги яна бир қадам

Куни кеча, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги масъуллари Шўрланиш шароитида био-деҳқончилик халқаро маркази (ИCБА) гуруҳ раҳбари Др. Дионйсиа Ангелики Лйра билан учрашди.

Унда Ўзбекистонда шўрланишдан зарар кўрган ҳудудларда тупроқ ва сувни бошқариш ҳамда шароитга мос экинлар экиш борасида фермерлар ва соҳа мутахассислари, илмий изланувчи тадқиқотчиларнинг касбий тажрибаси ва салоҳиятини ошириш масаласи муҳокама қилинди.

Ўз навбатида, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ҳамкорлигида қишлоқ хўжалигида шўрланган ерларни олдини олишга қаратилган “Ўзбекистонда шўрланишдан зарар кўрган ҳудудларда тупроқ ва сувни бошқариш ҳамда тузга чидамли экинлар экиш” мавзусида ўқув-семинари ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди.

Учрашув якунида, мазкур лойиҳа доирасида Қашқадарё вилояти ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида кластер, фермер ва деҳқон хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳамда тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирокида ўқув-семинарини ташкил этишга келишиб олинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!