Тугатилаётган коллежлар биносидан қандай мақсадларда фойдаланилади?

A A A
Тугатилаётган коллежлар биносидан қандай мақсадларда фойдаланилади?

Жиззах вилоятидаги Арнасой компютер технологиялари ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи фаолияти тугатиладими? Туман марказидан 25 километр олисда – Дўстлик қишлоғида жойлашган ушбу замонавий иншоотдан қандай мақсадда фойдаланса бўлади?

Иншоотдан мактаб, мактабгача таълим муассасаси сифатида фойдаланишга қишлоқда эҳтиёж йўқ, устига устак бунинг учун масофа ҳам бирмунча узоқлик қилади. Аммо бу иншоот бўш қолади, дегани эмас. Ҳозирча ҳудуддаги 7-, 16- ва 17-умумтаълим мактаблари учун ўқув ишлаб чиқариш марказига айлантириш таклиф қилинаётир.

Бундан ташқари, янги иш ўринлари яратиш мақсадида коллеж биносини туман ҳокимлиги балансига ўтказиб, ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун инвестиция киритиш шарти билан бирор тадбиркорга текинга бериш ҳам мумкин.

Вилоятда Президентимизнинг 2018 йил 25 январьдаги «Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 29 мартдаги йиғилиши баёни асосида тузилган ишчи гуруҳ томонидан ҳудуддаги касб-ҳунар коллежларини оптималлаштириш масаласи тўлиқ ва ҳар томонлама ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижалари таҳлил қилиниб, 9-синф битирувчиларини 11 йиллик таълим билан қамраб олиш, касб-ҳунар коллежларида кадрларни мақсадли тайёрлаш ва келгусида уларни иш билан таъминлаш масаласи ҳисоб-китоб қилинди. Соҳалар ва касблар кесимида ҳамда меҳнат бозоридаги талаб ва таклиф таҳлил қилиниб, касб-ҳунар коллежларини оптималлаштириш бўйича Республика ишчи гуруҳига таклифлар тақдим этилди.

– Ишчи гуруҳ хулосалари асосида вилоятдаги 78 касб-ҳунар коллежидан 33 тасининг фаолияти давом эттирилиши таклиф қилинаётир, – дейди вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи Бобур Ўсаров. – Жумладан, фаолияти давом эттириладиган касб-ҳунар коллежининг 17 тасини вазирлик ва идоралар тасарруфига ўтказиш, 16 таси кўп тармоқли таълим муассасаси сифатида фаолият юритиши бўйича таклифлар тайёрланди. Уларни тайёрлашда ҳудудда ишлаб чиқариш кучларининг жойлашуви, иқтисодиётнинг бугунги ва келажакда ривожланиш истиқболлари ҳисобга олинди. Хусусан, вилоятда барпо этилаётган «Узбекистан Пеугеот Cитроэн Аутомотиве» заводини кадрлар билан таъминлаш мақсадида Жиззах транспорт алоқа касб-ҳунар коллежи «Ўзавтосаноат» акциядорлик жамияти тасарруфига, Жиззах нефтьни қайта ишлаш корхонаси қурилаётгани ҳисобга олиниб Ш.Рашидов маиший хизмат кўрсатиш ва иқтисодиёт коллежини «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти тасарруфига ўтказиш таклифлари ишлаб чиқилди.

Коллежларнинг бир қатор вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари, банклар ва йирик корхоналар – кадрлар буюртмачилари тасарруфига ўтказилиши янги, энг зарур ва ёшлар учун қизиқарли бўлган касб эгаларини тайёрлаш имконини беради. Бир қатор вазирлик, идора ва бошқа иш берувчилар энди кадрларни тайёрлаш билан ҳам ўзлари шуғулланиши мўлжалланмоқда.

Коллежларнинг бир қисмини кўп тармоқли таълим муассасаси сифатида сақлаб қолиш бўйича хулоса тайёрлашда ҳам ҳудуддаги кадрларга бўлган талаб ва таклифдан келиб чиқилди. Бунда ҳам кадрлар тайёрлашнинг энг мақбул йўналиш ва шаклларига эътибор қаратилмоқда. 

Фаолияти якунланиши мўлжалланаётган 37 таълим муассасасининг бино ва иншоотларидан, мол-мулкидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида уларга умумий ўрта таълим мактаблари ва ўқув ишлаб чиқариш мажмуаларини жойлаштириш бўйича ҳам аниқ таклифлар тайёрланди. 

Аҳоли гавжум ҳудудларда жойлашган касб-ҳунар коллежларининг бўшаётган биноларига эҳтиёж катта. «Қўйнидан тўкилса, қўнжига» деганларидек, замонавий лойиҳа асосида таълим муассасасига мўлжаллаб қурилган бу бинолар 11 йиллик таълимга ўтилиши муносабати билан ўқувчилар сони ортаётган мактабларга жуда асқотади. Айниқса, икки-уч навбатда ўқитилаётган мактабларга катта қулайлик бўлади. Масалан, Ғаллаорол шаҳри Олимлар маҳалласидаги 16-умумтаълим мактабининг 320 ўринга мўлжалланган биносида 740 ўқувчи таълим олмоқда. Ҳудуддаги фаолиятини якунлаш таклиф этилаётган иқтисодиёт коллежи бино ва иншоотларининг ушбу мактабга берилиши мавжуд муаммони ҳал этишнинг мақбул йўли экани кўриниб турибди.

Шунинг учун ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ва таклифлар тайёрлаш жараёнида айнан таълим муассасаларининг эҳтиёжи, ҳудуднинг иқтисодий-ижтимоий ривожланиш истиқболлари, демографик жараён, бола сонининг ўсиши каби омиллар аниқ ҳисобга олинди. Шунга кўра, фаолияти якунланиши мўлжалланаётган коллежлар иншоотларининг асосий қисми – 33 тасини умумий ўрта таълим мактабларига бериш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

Таклифларни тайёрлашда аҳоли манзилларидан четда жойлашган, ўқувчилар келиб кетиши қийин бўлган касб-ҳунар коллежлари биноларидан келажакда мактаб ёки мактабгача таълим муассасаси сифатида фойдаланиш мақсадга мувофиқ эмаслиги ҳисобга олинмоқда.

Айни пайтда мавжуд омиллар эътиборга олинмасдан қоқ дала ўртасида барпо этилган касб-ҳунар коллежлари ҳам учрайди. Бундай коллежлар фаолиятини ўзгартириш, ўқув ишлаб чиқариш мажмуалари ташкил этиш юзасидан таклифлар тайёрланди. Юқорида зикр этилган Арнасой ахборот технологиялари ва хизмат кўрсатиш коллежи умумтаълим мактабларининг ўқув ишлаб чиқариш мажмуасига айлантирилаётган тўртта коллеждан биридир.

Худди шундай Бахмал ахборот технологиялари, Зомин мелиорация ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежлари иншоотларини ҳам ўқув ишлаб чиқариш мажмуаларига айлантириш мўлжалланаётир. Фориш қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида мактаблар учун ўқув ишлаб чиқариш мажмуаси ташкил этишдан ташқари иншоотнинг бир қисмига Давлат хизматлари агентлиги ҳамда Ёшлар иттифоқининг ҳудудий кенгашларини жойлаштириш таклиф этилди.

Бироқ, ўқув ишлаб чиқариш мажмуалари ташкил этиш билан ушбу иншоотлар қувватидан тўлиқ фойдаланиб бўлмайди. Шунинг учун коллеж биносини туман хокимликлари балансига ўтказиб, тадбиркорларга инвестиция киритиш ва янги иш ўринлари яратиш шарти билан «0» қийматда сотиш таклифи ҳам мақбул ечимлардан биридир.

Manba: uza.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлади

Путиннинг ёрдамчиси Донбассдан ҳар икки томоннинг қўшинлари олиб чиқилишини истисно қилмади, бироқ ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлишини айтди. Юрий Ушаков

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Мен бундай Европанинг бир қисми бўлишни истамайман"

Бу ҳақда Роберт Фицо ўзининг Facebookдаги саҳифасида ёзди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

"Реал" раҳбарияти Винисиусга шарт қўйди: "Хоҳласанг шу, бўлмаса, кет!"

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчи Винисиус Жуниор талабларини бажармоқчи эмас.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Ҳасанбой Дўсматов навбатдаги режаси ҳақида гапирди ва пулни нимага сарфлашини айтди

Кеча Жаҳон чемпионатида ўзининг иккинчи олтин медалини қўлга киритган Ҳасанбой Дўсматов финалдан кейинги таассуротлари билан ўртоқлашди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Германия канцлери Путинни Гитлерга қиёслади

Агар Украина таслим бўлса, уруш шу билан тўхтамайди.

Австралияда Ханука байрамини нишонлаётган яҳудийларга ҳужум юзасидан Исроил бош вазири муносабат билдирди

Сизнинг ҳукуматингиз эса антисемитизмга қарши ҳеч нарса қилмади, деган Нетаняху.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.

Таиланд Камбоджа билан чегара ҳудудларида комендантлик соати жорий қилди

Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.

Венгрияда болаларга нисбатан зўравонлик можароси ортидан минглаб одамлар норозилик намойиши ўтказди

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади European Pravda.

Тошкент вилоятида бензин бакида 30 килодан кўпроқ опий олиб кетаётган шахс ушланди

Натижада ўриндиқ ғилофи чўнтагида дастлабки вазни ўрами билан ҳисоблаганда 2 граммни ташкил қилувчи героин борлиги маълум бўлди.

Руминияда 40 йилдан ортиқ вақт ичида биринчи марта мохов касаллиги қайд этилди

Бу мамлакатда касалликнинг илк расмий тасдиқланган ҳолати ҳисобланади.

«Eurovision 2024» ғолиби Исроил сабаб совринини қайтариб бермоқчи

«Eurovision 2024» ғолиби Исроилнинг 2026 йилги танловда иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлардан сўнг совринини қайтариб берди.

Боку шаҳрида 8 нафар ўқувчи сақичдан заҳарланди

Мактаб маъмурияти тез ёрдам чақирган, ҳозирда ўқувчилар шифокорлар назоратида.

Қўшма Штатлар Австрия, Венгрия, Италия ва Польшанинг Европа Иттифоқидан чиқишини истамоқда — Defense One

Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.

Туркманистон дунёда метан чиқиндиларининг энг йирик манбаси деб топилди: халқаро лойиҳалар учун хатарлар ортиб бормоқда

Американинг Stop Methane лойиҳаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь–ноябрь ойларидаги спутник кузатувлари Туркманистонни нефть-газ секторида метан чиқиндилари бўйича дунёда етакчи мамлакат сифатида қайд этди.