Трюдо яҳудийлардан узр сўради

Трюдо яҳудийлардан узр сўради

Канада бош вазири Жастин Трюдо 1939 йилда фашистлар Германиясидан қочган яҳудийлар кемаси мамлакатга киритилмагани учун узр сўради.

У буни пайшанба куни Канада парламентида сўзлаган нутқида айтди.

Трюдо парламентидаги сўзида 1939 йилда ичида 907 фашистлар Германиясидан қочган яҳудийлар бўлган кемани мамлакатга киритилмагани учун хижолатда эканини билдирди. Унинг сўзларига кўра, ўша пайтдаги Канада раҳбарлари яҳудийларга яширин адоватлари бўлгани учун қонунлардан фойдаланган.

Канададан ташқари уларни Куба ва АҚШ ҳам рад этган. Улар қабул қилинмагач Европага қайтишга мажбур бўлишган ва бу 250 нафар кемадаги яҳудийнинг ўлимига олиб келган.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!