Трампнинг рақиби яна унга тош отди: "АҚШни яккалаб қўйди"

Трампнинг рақиби яна унга тош отди: "АҚШни яккалаб қўйди"

Демократик партиядан АҚШ президентлигига номзод Жо Байден амалдаги давлат раҳбари Дональд Трампнинг Россия ва Хитой раҳбарлари Владимир Путин ва Си Цзинпиндан жамоатчилик ишончи рейтингида орқада қолишидан ғазабланишини билдирди. Бу ҳақда у AБC телеканалида сайловчилар билан учрашувда айтиб ўтди.

Байденнинг сўзларига кўра, Трамп AҚШни дунё миқёсида анча яккалаб, ҳар қачонгидан ҳам кучсизроқ қилиб қўйди.

"Эрон энди ҳар қачонгидан ҳам ядро қуролига яқинлашди, Шимолий Кореяда кўпроқ бомба ва ракеталар бор, бизнинг НAТОдаги иттифоқчиларимиз энди бизга ишониб бўлмаслигини очиқ айтмоқдалар", деб тушунтирди демократ.

Бундан ташқари, Оқ уйнинг ҳозирги раҳбари мамлакатни бир қатор муҳим халқаро ташкилотлар ёки шартномалардан чиқариб юборди.

Шу билан бирга, давлат раҳбари лавозимига номзод араб давлатлари ва Исроил ўртасидаги муносабатларнинг нормаллашиши муносабати билан Яқин Шарқдаги ютуқлари учун рақибини мақтади.

Маълумот учун, ишончлилик рейтингида кучли учликка Германия канцлери Aнгела Меркел (76 фоиз), Франция президенти Эммануел Макрон (64 фоиз) ва Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон (48 фоиз) кирди. Путиннинг халқаро сиёсатига ишонишини респондентларнинг 23 фоизи маълум қилди, у тўртинчи ўринни эгаллади. Си Цзинпинга 19 фоиз фуқаролар, Трампга 16 фоиз одам ишонишини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!