Трампдан яна бир томоша: «Бош вазир Макронни яхши кўраман»

Трампдан яна бир томоша: «Бош вазир Макронни яхши кўраман»

АҚШ президенти Дональд Трамп Мичиганда сайловолди митингидаги нутқида Франция раҳбари Эммануэль Макронни адашиб бош вазир деб атади.

Гап АҚШнинг 2015 йилда тузилган иқлим бўйича Париж келишувидан чиқиши ҳақида кетган. У 2020 йилдан бошлаб атмосферадаги карбонат ангидрид гази миқдорини камайтиришга қаратилган.

«Мен бош вазир Макронни жуда яхши кўраман, лекин ундан келишув ҳақидаги ишлар қандай кетаётганини сўрадим. Улар унчалик яхши ишлашмаяпти», — деди Трамп.

Маълумот ўрнида, ҳозирда Франция Бош вазири лавозимини Жан Кастекс эгаллаб турибди, уни бу лавозимга Эммануэль Макроннинг ўзи тайинлаган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШда президент сайловлари 3 ноябрь куни ўтказилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!