Трамп янги сиёсий партия тузишни режалаштирмамоқда

Трамп янги сиёсий партия тузишни режалаштирмамоқда

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп янги сиёсий партия тузишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда собиқ президент сайловолди штабининг маслаҳатчиси Жейсон Миллернинг сўзларига таяниб «РБК» хабар берди.

Миллернинг сўзларига кўра, собиқ президентнинг мақсади 2022 йилда Сенат ва Вакиллар палатасини республикачиларга қайтаришдан иборат. У Трамп бундан бошқа ҳеч қандай ҳаракатни режалаштирмаяпти, дея таъкидлади.

Аввалроқ The Wалл Street нашри Трамп тарафдорлари билан янги сиёсий партия тузиш имкониятини муҳокама қилгани ҳақида хабар берганди. Трамп ўз бирлашмасини Ватанпарварлик партияси деб аташни хоҳлаган. Нашрнинг таъкидлашича, президент сифатидаги сўнгги кунларида Трамп партия аъзолари билан, хусусан, сенатдаги республикачилар етакчиси Митч Макконнелл билан келишмовчиликларга борган.

Шу билан бирга, журналистлар Трампнинг вақт ва маблағ талаб қиладиган янги партияни яратишга қатъий қарор қилгани ҳали номаълумлигини таъкидлаганди.  Хабарга кўра, собиқ президентнинг кўплаб тарафдорлари мавжуд ва уларнинг бир қисми Трамп 2016 йилда ҳокимиятга келмагунига қадар Республикачилар партиясининг сиёсатига қизиқмаган.

Аввалроқ АҚШда Трамп қароргоҳи яқинидаги аэропортга унинг номини бериш таклифи рад этилгани, АҚШ Сенатида Трампнинг импичменти жараёни 8 февраль куни бошланиши ҳақида хабар берилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!