Трамп нефть танкерларига қилинган ҳужумда Эронни айблади (Видео)

Трамп нефть танкерларига қилинган ҳужумда Эронни айблади (Видео)

АҚШ Президенти Дональд Трамп Уммон кўрфазида нефть танкерларига уюштирилган ҳужумда Эронни айблаб чиқди деб хабар берди Еuronews.com.нашри.

Расмий Теҳрон эса барча айбловларни кескин инкор этиб, минтақа барқарорлиги тарафдори эканлигини таъкидламоқда. АҚШ томони кўрфазда рўй берган вазиятни халқаро миқёсдаги муаммо эканлигини таъкидлаб, унга ҳамкорликда ечим топиш лозимлигни таъкидламоқда. Вашингтон айбловини Лондон ҳам қўллаб- қувватламоқда. Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Жерими Хант воқеа юзасидан АҚШ давлат департаменти баҳосига ишонишини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Америка томони юз берган воқеа юзасидан тақдим этган далиллариЭрон ҳарбийлари айбини тўлиқ исботлайди.

Мазкур вазиятга Германия ҳам муносабат билдириб танкерларга уюштирилган ҳужумни қатъиян қоралаб чиқди. Бироқ АҚШ марказий қўмондонлигитомонидан тарқатилган видео Эроннинг 13 июнда Уммон кўрфазида танкерларга ҳужумга алоқадорлигининг етарлича исботи ҳисобланмаслигини айтди. Қўшма Штатлар ва Эрон ўртасида кескинлик кучайиб бораётган ҳозирги вазиятда БМТ томонларни босиқликка ва можаронинг янада авж олиб кетишининг олдини олишга чақирди.

Manba: darakchi.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!