Трамп коронавирусни даволашда қайси дори синаб кўрилишини маълум қилди

Трамп коронавирусни даволашда қайси дори синаб кўрилишини маълум қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп COVID-19 коронавирусига қарши гидроксихлорохин, яъни безгакни даволашда ишлатиладиган препарат синовдан ўтказилиши мумкинлигини маълум қидли. Бу ҳақда News Wеек хабар берган.

«Қувонарли жиҳати ушбу дори анчадан бери мавжуд ва ҳаммаси биз кутгандек чиқмаган тақдирда ҳам препарат ҳеч кимни ўлдирмайди», — деган Трамп.

Америка давлат раҳбарининг фикрича, препарат биринчи босқичда ҳайратланарли натижалар кўрсатган.

«Ушбу дори самара берса уни тезкорлик билан ҳамма сотиб оладиган даражага етказмоқчимиз», — деган АҚШ давлат раҳбари.

Трамп шунингдек, «Ремдесевир» препарати ҳам коронавирусга қарши курашда фойдали бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳам гапирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!