AҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг айтишича, ҳозирги давлат раҳбари Жо Байденнинг "ожизлиги" Исроилда вазият кескинлашишига олиб келган.
Трампнинг тарафдорлари билан мулоқот қилиш учун яратилган янги веб-сайтида эълон қилинган баёнотида, собиқ президент ўз ваколат муддати давомида "Исроилнинг мухолифлари Қўшма Штатлар қатъий равишда Исроил томонида эканлигини билишини" таъкидлади. Трампнинг сўзларига кўра, Байден бошчилигидаги дунё "тобора зўравон ва беқарор бўлиб бормоқда", чунки унинг "заифлиги ва Исроилни қўллаб-қувватламаслиги" "AҚШ иттифоқчиларига" қарши янги ҳужумларни келтириб чиқармоқда.
Трамп AҚШ маъмурлари "ҳар доим Исроил томонида бўлиши кераклигини" қўшимча қилди. Унинг фикрига кўра, "фаластинликлар терроризм ва ракета ҳужумларини тўхтатишлари кераклигини ва Қўшма Штатлар Исроилнинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини ҳар доим қатъий қўллаб-қувватлашини аниқ тушунтириш" зарур.
Эслатиб ўтамиз, Ғазо сектори чегарасида сўнгги йиллардаги энг йирик можаро душанба куни кечқурун бошланганди. Бугунги кунга қадар Ғазо секторидан Исроилга 600 дан ортиқ ракета отилган, "Темир гумбаз" ракетадан мудофаа тизими улардан 200 тасини ушлаган. Отишма натижасида қурбонлар ва жароҳат олганлар мавжуд. Исроил Ғазо секторига ҳам зарба берди, бу анклав маъмуриятининг маълумотларига кўра икки кун ичида 30 кишини ўлдирган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.