Тошкентнинг қадимий 12 та дарвозаси қайта тикланади

Тошкентнинг қадимий 12 та дарвозаси қайта тикланади

2021 йилги давлат дастур лойиҳаси муҳокамаси давомида 4 мингта яқин таклиф келиб тушган. Улар қаторида Фируза Хусаинованинг Тошкент шаҳрининг қадимий 12 та дарвозасини қайта тиклаш ва туризм масканига айлантириш борасидаги таклифи ҳам бор. 

У давлат дастурига алоҳида банд тариқасида киритилган. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият вазирлиги ва Фанлар академияси пойтахтнинг қадимий дарвозалари аниқ белгиланган жойлари, уларнинг кўриниши ва тарихи тўғрисидаги маълумотларни шакллантиради.

Шунга кўра, улар қайта тикланади. Бунга маҳаллий бюджет, ҳомий ва ташаббускорлар маблағлари йўналтирилади. Муддат 1 июнь этиб белгиланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!