Тошкентдаги кафеда икки йигит кассир қизнинг мулкини ўмарди

Тошкентдаги кафеда икки йигит кассир қизнинг мулкини ўмарди

10 июль куни тахминан соат 14.40ларда 25 ёшли Бахромжон М. таниши 19 ёшли Рихсихўжа К. билан бирга пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги кафелардан бирида бўла туриб, шу кафеда кассир бўлиб ишловчи 26 ёшли Феруза Р. га тегишли нархи 3.000.000 сўм бўлган мобил телефонни яширин равишда талон-тарож қилиб, воқеа жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми (“Ўғирлик”) билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчилар аниқланган, тергов давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!