Тошкентдаги Европа яҳудийларига тегишли бино бузиладими? Масала ҳал бўлди

Тошкентдаги Европа яҳудийларига тегишли бино бузиладими? Масала ҳал бўлди

Қўмита ахборот хизмати маълум қилишича, “ABSOLUTE BUSINESS TRADE” хусусий корхонаси 2-Миробод кўчаси, 13, 15 ва 17-уйларни бузиш ҳисобига етказилган зарарни ўрнатилган тартибда қоплаш мақсадида Тошкент шаҳар Европа яҳудийлари диний жамоаси билан келишувга эришолмаганлиги сабабли Тошкент шаҳар туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилган эди. Суд мажлиси бугун, 5 август санасида бўлиб ўтди.

Судда томонларнинг фикр-мулоҳазалари тўлиқ тингланди. “ABSOLUTE BUSINESS TRADE” хусусий корхонаси Тошкент шаҳар Европа яҳудийлари диний жамоасига қарашли ер майдонига эгалик қилиш бўйича киритган даъво аризасини қайтариб олди. Шунга кўра, Тошкент шаҳар Европа яҳудийлари диний жамоасига тегишли синагога биноси бузилишига йўл қўйилмасликка эришилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!