Тошкентдаги аянчли автофалокатда бир аёл ҳалок бўлди

Тошкентдаги аянчли автофалокатда бир аёл ҳалок бўлди

Бугун, 15 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги Абай ва Навоий кўчалари кесишган чорраҳада 2 та машина иштирокида аянчли йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Навоий кўчасида ҳаракатланиб келаётган ва ўнгга бурилмоқчи бўлган Nexia-2 ҳайдовчиси асосий йўлдаги Nexia-3 автомобилига йўл бермаган ва иккови тўқнашган.

Тўқнашув оқибатида Nexia-2 олд ўриндиғидаги аёл йўловчи олган жароҳатидан воқеа жойида вафот этган. Орқа ўриндиқдаги бир аёл (шахси аниқланмоқда) ва 3 ёшли бола жароҳатлари билан шифохонага юборилган.

ИИББ ахборотида Nexia-3 машинасидаги жароҳатланган ёки қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!