Тошкентда йўлларни ажратиб турувчи тўсиқларнинг барчаси олиб ташланади

Тошкентда йўлларни ажратиб турувчи тўсиқларнинг барчаси олиб ташланади

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан ўтказилган мониторинг натижаларига кўра, йўлларни ажратиб турувчи тўсиқлар ҳайдовчилар ва пиёдалар учун хавфсиз эмаслиги аниқланган. 

"Uz24.uz"нинг ёзишича, шунинг учун тўсиқларни дастлаб марказий кўчалардан олиб ташлаш ва ИИББ ЙҲХБ томонидан мониторинг ўтказишга қарор қилинган. Мониторинг натижаларига асосан тегишли таклиф тайёрланиб Тошкент шаҳар ҳокимлигига йўналтирилган. Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан пойтахтда йўлларни ажратиб турувчи тўсиқларнинг барчаси олиб ташланмоқда.

Ноябрь ойида пойтахтнинг Навоий ва Беруний кўчаларидаги ажратувчи тўсиқлар босқичма-босқич олиб ташланган. Ҳозир 30 та кўчанинг 26 тасида ажратувчи тўсиқлар демонтаж қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!