Тошкентда йигит ёш қизнинг беҳаё суратларини тарқатиб келаётгани маълум бўлди

Тошкентда йигит ёш қизнинг беҳаё суратларини тарқатиб келаётгани маълум бўлди

Ҳозирги кунда замонавий ахборот технологияларининг шиддат билан ривожланиши ва улар аҳолининг барча қатламларига кенг кириб бориши билан бир қаторда кибермаконда содир этилаётган жиноят турлари ҳам кўпайиб бормоқда.

Хусусан, ИИВ Киберхавфсизлик маркази томонидан ўтказилган интернет мониторинги давомида, 2021 йилнинг 1 ноябрь куни номаълум шахс «Телеграм» мессенжерида яратилган, қизларнинг беҳаё тасвирлари тарқатиладиган каналга Тошкент шаҳар, Яккасарой туманида вақтинча истиқомат қилувчи Х.И.нинг фотосуратларини интим шаклга келтирган ҳолда ўзгартириб жойлаганлиги кузатилди.

Ўтказилган тадбирлар жараёнида ушбу жиноятни вақтинча Тошкент шаҳар Миробод тумани ҳудудида яшаб келаётган 2000 й.т., Ғ.А. содир этганлиги, Х.И. билан «Телеграм» орқали танишиб, унинг фотосуратларини ўзгартириб, беҳаё шаклга келтирганлиги, Х.И.нинг илтимосига қарамасдан унинг суратларини ғаразли мақсадларини амалга ошириш учун ижтимоий тармоқларда тарқатиб келаётганлиги аниқланиб, унинг фойдаланувида бўлган мобил қурилма ашёвий далил тариқасида олиб қўйилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ғ.А. га нисбатан Жиноят кодексининг 140-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!