Тошкентда қатор кўчаларда автотранспорт ҳаракати тўхтатилади

Тошкентда қатор кўчаларда автотранспорт ҳаракати тўхтатилади

Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, Тошкент шаҳрида олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари сабаб, айрим кўчаларда маълум вақтгача автотранспорт ҳаракати тўхтатилади.

Кеча, 24 июнь кунидан бошлаб совуқ сув трубаларининг алмаштирилиши сабаб (таъмирлаш ишлари учун тахминан бир ой вақт керак бўлади) Нукус кўчасига қараб Фарғона йўли кўчаси Талимаржон кўчасига қадар (Қарама-қарши томонга қараб ҳаракат очиқ бўлади) йўл ёпиқ бўлади. Меҳржон кўчаси бўйлаб ҳаракатни давом эттирса бўлади.

 

Метро йўналиши қурилиши сабаб эса 23 июнь кунидан бошлаб қурилиш тугаллангунга қадар Элбек кўчаси Авиасозлар кўчасидан (мўлжал Яшнообод тумани ИИОФМБ) Алимкент кўчасига қадар бўлган йўл (Мўлжал Дўстлик метроси) автотранспорт ҳаракати учун ёпиқ бўлади. Ҳайдовчилар учун қулайлик яратиш мақсадида Алимкент кўчаси бўйлаб автотранспорт воситаларининг қарама-қарши ҳаракатига рухсат берилган.

 

Бунёдкор кўчасида капитал қурилиш ишлари олиб борилиши муносабати билан кичик айланма йўл бугун, 25 июнь кунидан бошлаб Муқимий кўчасига қадар ва Қатортол кўчасининг 2-ўтиш жойи, Чилонзор кўчасидаги Дўмбиробод 4-ўтиш жойи ҳамда Қатортол кўчаси ва Кичик халқа йўлида автотранспорт ҳаракати тўхтатилади.

 

Шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББ шаҳар аҳолиси ва меҳмонларидан юзага келган ноқолуйликларни тўғри тушунишлари таъкидлаб ўтган.

Manba: uznews.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!