Тошкентда киракашни бўғиб, пичоқлаб ўлдирган уч йигитга қандай жазо берилди?

Тошкентда киракашни бўғиб, пичоқлаб ўлдирган уч йигитга қандай жазо берилди?

Жорий йил 23 май куни 1996 йил туғилган фуқаро Жамшид Раҳимов киракашлик қилиб юриб, Қўйлиқ массивига элтиб қўйишни сўраган уч йўловчини машинасига ўтқазган.
 
Ўша пайт соат 23:00 лар атрофида бўлган. Алкогол таъсирида бўлган 3 нафар йўловчи манзилга етгач, кайфу сафони давом эттиришга пул топиш мақсадида Жамшид Раҳимовни бўғиб, пичоқлаб ўлдиради.
 
Машинани олиб кетган 3 йигит Жамшид Раҳимовнинг жасадини Сергели туманига ташлаб кетган. Машина эса Чирчиқ шаҳридан топилган.
 
"Zamon" дастурида берилган маълумотга кўра, жиноятчиларга суд ҳукми ўқилди.
 
Жиноят юзасидан Тошкент шаҳар жиноят судида уч нафар йигитни узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилди. Энди улар 25 йил умрларини панжара ортида ўтказадилар. Жиноятчилар жазони қаттиқ тартибдаги колонияда ўтайдилар.

Manba: qalampir.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!