Тошкентда карантин даврида қанча кафе ва дўконлар ёпилган?

Тошкентда карантин даврида қанча кафе ва дўконлар ёпилган?

Тошкентда апрель ойи бошидан буён июнь ўрталарига қадар 66 та озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат дўкони, шунингдек, умумий овқатланиш шохобчалари ёпилди. Бу ҳақда 2GIS геосервиси маълумотларига таяниб, Spot хабар берди.

«2GIS маълумотномасидан ўчириб ташланган нуқталар ёпилган ҳисобланади. Ёпиш тўғрисидаги аризани компаниянинг ўзи шахсий кабинет орқали бериши мумкин. Бундан ташқари, 2GIS фойдаланувчилардан ёпилган нуқта тўғрисида маълумот олиши ёки Call-марказлар билан боғланган ҳолда ташкилот ёпилгани тўғрисидаги маълумотларга аниқлик киритиши мумкин. Олинган маълумотлар бундай ҳолатдан сўнг текширилади», — дейилади хабарда.

Шундай қилиб, Тошкентда карантин режими вақтида жами кафе ва ресторанларнинг 3 фоизи ёпилган, шунингдек, эркаклар ва аёллар учун мўлжалланган кийим-кечак ҳамда оёқ кийим дўконларининг мос равишда 1,3 ва 1 фоизи ёпилган.

Бундан ташқари, ушбу вақт мобайнида 9 та тил мактаби ва компьютер курси, 9 та косметика ва парфюмерия дўкони, шунингдек, 4 та стоматология маркази, 2 та туристик агентлиги, 2 та кўчмас мулк агентлиги, 7 та болалар оёқ кийими дўкони, 35 та дорихона филиали ёпилган.

Шу билан бирга, карантин даврида 2GIS маълумотномасида 20 га яқин кафе ва дўконлар пайдо бўлган. Таъкидланишича, буларнинг барчаси янги муассасалар бўлмасдан, айримлари мутахассислар томонидан шаҳарни айланиш вақтида топилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Республика махсус комиссиясининг 15 июндаги қарори билан «сариқ» ва «яшил» ҳудудларда умумий овқатланиш муассасаларининг фаолиятига рухсат берилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!