Тошкентда фирибгарлар хорижий компания раҳбарини чув туширди

Тошкентда фирибгарлар хорижий компания раҳбарини чув туширди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.М. ва бошқалар хорижий компания раҳбари Д.нинг ишончига кириб, унинг компанияси билан Ўзбекистонга қишлоқ хўжалиги ускуналарини ташиб бериш тўғрисида тузилган шартномага асосан, 2020 йилда ускуналарни Ўзбекистонга етказиб бериш хизмати учун тўловларнинг бир қисмини тўлаб, қолган 389 500 АҚШ долларини гўёки пандемия сабабли ускуналар сотилмаганлиги баҳонаси билан тўламасдан, аслида ускуналарни бошқа корхоналарга сотиб юбориб, хорижий компаниянинг манфаатларига зарар етказганлиги аниқланган.

Департамент матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан М.М. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!