Тошкентда бир вақтда бир жойда иккита жиноят содир бўлди

Тошкентда бир вақтда бир жойда иккита жиноят содир бўлди

Тошкент вилояти. 2020 йилнинг 29 март куни соат 19:00 да Бекобод шаҳар Ёрқин кўчасидаги автомобиль йўлида 17 ёшли А.Т., нинг бошқарувидаги «Lacetti» русумли автомашина билан 30 ёшли А.Ф., нинг бошқарувида бўлган “Nexia” русумли автомашина ўртасида кичик тўқнашув содир бўлган, А.Т. ва А.Ф., лар ўзаро жанжал бошлаганликлари оқибатида, А.Т. пичоқ билан А.Ф. ва унинг таниши (йўловчи) 29 ёшли  С.Х., ларга тан жароҳатлари етказган.

Натижада С.Х. ва А.Ф., лар тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилганлар. А.Т. процессуал тартибда ушланиб ундан ашёвий далил сифатида бир дона пичоқ олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бекобод шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томнидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “е” банди (баданга оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. А.Т., г тегишли модда билан айб эълон қилиниб “қамоққа олиш” тарзидаги эхтиёт чораси қўлланилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!