Тошкентда аёл кишининг ўлимига сабаб бўлган Мактабгача таълим агентлигининг собиқ ходими 4 йил 6 ойга қамалди

A A A
Тошкентда аёл кишининг ўлимига сабаб бўлган Мактабгача таълим агентлигининг собиқ ходими 4 йил 6 ойга қамалди

12 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Янгихаёт туман суди пиёдани уриб юборган ҳайдовчига нисбатан ҳукм чиқарди. «Газета.uz» Ўзбекистон Олий суди сайтига жойлаштирилган суд қарорини ўрганди.

Иш материалларига кўра, судланувчи Ш. П. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлигининг Молия, иқтисодиёт ва давлат-хусусий шериклик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган. У 18 июль куни ҳибсга олинган.

Бахтсиз ҳодиса 4 июнь куни тахминан соат 20:30 да содир бўлган. Суд қарорида қайд этилганидек, ҳайдовчи маст ҳолатда Nexia русумли автомашинасини Янгиҳаёт тумани Давлатобод кўчаси бўйлаб 50−60 км/соат тезликда ҳайдаб кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёда Л.O.ни уриб юборган.

Аёл шифохонага етказилган, бироқ жонлантириш бўлимида вафот этган. Тиббий экспертиза хулосасида унинг ўлимига оғир тан жароҳатлари, жумладан, ёпиқ бош мия жароҳати, мияга қон қуйилиши, кўкрак қафасининг шикастланиши, умуртқа поғонасининг синиши, 10 қовурға, орқа мия, ўпка, пастки оёқларнинг ёрилиши ва бошқа кўплаб жароҳатлар сабаб бўлгани айтилади. Экспертиза ўлимга тўқнашув сабаб бўлганини қайд этди.

Суд-автотехник экспертизаси хулосасига кўра, ҳайдовчи тормозни кескин босиб, авариянинг олдини олиш имкониятига эга бўлган.

Судда судланувчи 50−60 км/соат тезликда ҳаракатланиб кетаётиб, «дарахтлар ортидан чиқиб қолган» аёлни уриб юборган. Айбланувчининг айтишича, воқеа содир бўлганидан сўнг ундан 3−4 метр ўтиб тўхтаган. Аёлнинг нафас олаётганини кўриб, тез ёрдам чақиради ва жабрланувчини касалхонага юборади, ўзи эса воқеа жойида қолади.

Айбланувчи шунингдек, ЙТҲ содир бўлган жойда пиёдалар ўтиш жойи йўқлигини, у ҳодиса жойидан 100 метрча пастда бўлганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, пиёдани кўриш ва авариянинг олдини олиш имкониятига эга бўлмаган. Шу билан бирга, ўша куни тушлик пайтида спиртли ичимлик истеъмол қилгани, аммо маст бўлмаганини таъкидлаган. Айбланувчининг сўзларига кўра, воқеа содир бўлганидан кейин ЙҲХХ ходимлари унга алкоголли мастлик тестини ўтказишни таклиф қилмаган, бироқ ўзи спиртли ичимлик истеъмол қилганини тан олган.

Шунингдек, унинг қариндошлари етказилган зарарни қоплаш учун суд департаментининг депозит ҳисоб рақамига 100 млн сўм ўтказиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатганини айтди.

Эркак ўз айбига қисман иқрор бўлди, бироқ авариявий ҳолатда пиёданинг ўзи ҳам айбдор эканлигини кўрсатди. У суддан вояга етмаган фарзандлари борлигини, шунингдек, ойига 10 млн сўм тўланадиган ипотека кредити борлигини инобатга олиб, жазони енгиллаштиришни сўради.

Суд мажлисида марҳуманинг қизи сўзга чиқиб, онасидан бошқа яқин қариндоши йўқлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, агар судланувчи ҳақиқатан ҳам 50−60 км/соат тезликда ҳаракатланса, онаси бунчалик оғир тан жароҳати олмаган ва вафот этмаган бўларди. У 100 млн сўмни олишдан бош тортди ва судланувчини қонун доирасида жазолашни сўради.

Суд залида ИИББ ЙҲХХ инспектори ҳайдовчи спиртли ичимлик истеъмол қилганини инкор этса-да, оғзидан алкоголь ҳиди келиб турганини айтди. Шундан сўнг, ходимлар судланувчини кўрикдан ўтказиш учун наркология клиникасига олиб кетишган. Бошқа бир ходим эса гуруҳда алкоголизатор йўқлигини маълум қилди ва ҳайдовчидан спиртли ичимлик ҳиди келган-келмаганини билмаслигини айтди.

Суд қарорида қайд этилишича, судланувчининг воқеа содир бўлгунга қадар пиёдани кўрмагани ҳақидаги важлари бутунлай рад этилган, чунки тергов давомида у уни кўрганини, бироқ тормоз боса олмаганини айтган, шунингдек, йўлнинг ушбу қисми яхши ёритилган бўлган.

Судья Завқиддин Ярашев судланувчини Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми «а» банди (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлса, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади) билан айбдор деб топди ва унга нисбатан 3 йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш билан 4 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Исроил Россияни Эронга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб беришдан тийилишга чақирди

Исроил молия вазири Элькин Россиядан Эронга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб бермасликни сўради.

Маданият вазири коррупцияда айбланиб судга тортилади

Маданият вазири коррупция ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбланиб судланади.

Маҳмуд Мурадов: "Тахминан 700 минг АҚШ доллари минусга кирдим"

Muradov Professional League ММА ташкилоти нима учун мусобақалар ташкил қилмаётганининг сабаби ҳам айтилди.

Юраги уриб турган бемор ўлганга чиқарилди ва унинг ички аъзоларидан фойдаланишди

Органларни харид қилиш ташкилотлари шифокорларни беморларга ўлимни тезлаштирадиган дориларни юборишга ундамоқда.

Ҳиндистон ўз талабаларига Ўзбекистондаги университетда ўқишни тақиқлади

Душанба куни Ҳиндистон Тиббиёт Кенгаши (NMC) тиббиёт йўналишидаги абитуриентларга Марказий Америкадаги учта ва Ўзбекистоннинг бир тиббиёт университетига бакалавриат даражасида тиббий таълим олишдан қатъий тийилишни қатъий тавсия қилди.

Фарғонада шифокор адашиб беморнинг соғлом оёғини кесиб ташлади

Сўнгра беморнинг ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, бирор-бир тиббий кўрсатма бўлмагани ҳолда унинг “чап оёқ сон соҳасини ампутация қилиш” режасини ишлаб чиққан.

Бугундан мижозларга кредит ажратишда янги тартиб кучга киради

Агар сиз охирги 6 ойда банкдан ҳеч қандай кредит олмаган бўлсангиз ёки илк марта кредитга мурожаат қилаётган бўлсангиз, банк қарз юкини ҳисобламаслиги мумкин.

Европа нега Россияга қўллаётган санкцияларни Исроилга ҳам жорий этмаяпти?

Мерц Европа нега Россияга қўллаётган санкцияларни Исроилга ҳам жорий этмаётганини тушунтирди.

Исроил Туркиянинг қароридан безовта бўлмоқда

Шунга қарамай, улар турк ҳаво кучлари сафига қўшилса, Анқаранинг тийиб туриш имкониятларини сезиларли даражада кучайтиради.

Ҳусановнинг "Сити"даги энг яқин дўсти жамоадан кетмоқда

"Манчестер Сити" марказий ҳимоячиси Витор Рейс фаолиятини Испанияда давом эттиради.

Кеча Ўзбекистонда энг иссиқ ҳарорат рекорди янгиланди!

Бу хақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

Тошкентда андижонлик "доставкачи" йигитни зўрлаган 2 нафар аёл қамалди

31 ёшли С.А. пиццани олиб қўлига доставкачига пул тутқақазади ва уйга таклиф қилади.

“UzAuto Motors” янги тўлов шартларини эълон қилди

“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.

Аёлларнинг пенсия ёши яна 6 ойга оширилди

Низом 1 июлдан кучга кирди

Машҳур блогер Абдурозиқ Дубай аэропортида ҳибсга олинди

Расмий идоралар ҳозирча бу ҳодисага изоҳ бермаган ва иш тафсилотларини ошкор қилмаган.

Эркак бўлиб туғилгансан, эркак бўлиб ўласан”

Журналист Макронлар оиласининг унга қарши суд даъвосига жавоб берди

7,5 йилга қамалган “Тошшаҳартрансхизмат”нинг собиқ раҳбари Анвар Жўраев озодликка чиқди

2025 йил 5 июндаги Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъати ажрими билан, Анвар Жўраевга тайинланган жазо ўзгартирилди.

Башар Асадга ёрдам бермагани Путинга қимматга тушдими?

Башар Асаднинг қулашидан кейин Озарбайжон етакчиси Путин билан алоқаларни узишга қарор қилган

Испанияда 4000 йил аввал содир этилган қотиллик аниқланди

Бу ҳақда Need to Know хабар бермоқда.

Украина ва Россия Зеленский ҳамда Путиннинг учрашувини ўтказиш бўйича келишувга эришди

Ҳоқон Фиданнинг маълум қилишича, бу келишув Истанбулда ўтган музокараларнинг учинчи босқичи доирасида муҳокама қилинган.

Самарқандда янги Tracker ёниб кетди

Хабарга кўра, воқеа жойига 1 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:43 да етиб бориб, ёнғин соат 16:53 да ўчирилган.

Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги жанглар денгизбўйидаги курортларга яқинлашди — ОАВ

Бу ҳудудлар Бангкокдан атиги 200 км, машҳур Паттая курортидан эса 150 км узоқликда жойлашган.

Эронда жангарилар суд биносига ҳужум уюштирди, қурбонлар бор

Маълумотларга кўра, суд биноси ташқарисида ҳам отишмалар бўлган, бино атрофидаги йўловчилар ҳам ўққа тутилган.

Тошкент вилоятида адвокат 20 минг доллар пора билан қўлга тушди

Адвокат маҳкумни қамоқдан чиқариш эвазига 30 минг доллар сўраган.

Шавкат Мирзиёевни ҳақорат қилган шахс Озарбайжонда қўлга олинди

Бу ҳақда Озарбайжон Бош прокуратураси хабар берди.

Қашқадарёда болаларга ноқонуний диний таълим берган шахс қўлга олинди

У ушбу таълим учун ҳар бир ўқувчидан 100 АҚШ доллари миқдорида тўлов олган.

Филиппиндаги тошқинлар оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлди

Яна 11 киши бедарак йўқолди хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Шавкат Мирзиёев Россия президентига ҳамдардлик билдирди

Россиянинг «Ангара» авиакомпаниясига тегишли Ан-24 самолёти 24 июл куни Амур вилоятида ҳалокатга учради.

Грецияда йирик ўрмон ёнғини: бир нечта қишлоқ аҳолиси мажбуран эвакуация қилинди

Грециядаги қаттиқ иссиқлик фонида яна бир йирик ўрмон ёнғини келиб чиқди — бу сафар Коринф шаҳри яқинида, жанубий муниципалитетдаги тоғли ҳудудда. Ҳокимият маълумотларига кўра, ёнғин тез суратда тарқалган ва маҳаллий аҳоли ўз уйларини шошилинч тарк этишга мажбур бўлган.

АҚШ Гарвард университетининг чет эллик талабалар учун визага ҳомийлик қилиш ваколати устидан тергов бошлади

Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Марко Рубио ижтимоий тармоқда ёзди.

Ғазода очлик хавфи: 100 дан ортиқ инсонпарварлик ташкилоти огоҳлантирди

Ғазо секторидаги очлик хавфи борасида “Save the Children”, “Chegarasiz шифокорлар” каби йирик ташкилотлар ҳам иштирок этган 100 дан ортиқ инсонпарварлик гуруҳи қўшма баёнот билан чиқди.

Украинада коррупцияга қарши органлар ваколатлари чекланишига қарши норозилик намойишлари ўтказилди

Украина пойтахти Киев ва мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида "Миллий коррупцияга қарши кураш бюроси" (НАБУ) ҳамда "Махсуслаштирилган коррупцияга қарши прокуратура" (САП) ваколатларини чекловчи қонунга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Россия ва Украина учрашувларининг учинчи раундида тинчлик шартлари муҳокама қилинади

Истанбул Россия ва Украина ўртасида 2022 йил 24 февралда бошланган урушни тугатиш мақсадидаги тўғридан-тўғри музокаралар майдони бўлиб қолмоқда. Томонлар учинчи раундни ўтказишга ўзаро розилик берган.

Ғазода Исроил ҳужуми оқибатида 8 нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Бу ҳақда WAFA ахборот агентлиги хабар берди.

Ер тезроқ айлана бошлади – тадқиқот

Сайёра тезроқ айланмоқда, 10 июль йилнинг энг қисқа куни бўлди, у стандарт 24 соатдан 1,36 миллисонияга камроқ давом этди. Бу ҳақда DW халқаро Ер айланиш хизмати ва АҚШ ҳарбий-денгиз обсерваториясига таяниб хабар бермоқда.

Ангренда 14 ёшли қиз 4 нафар йигит томонидан зўрланди

Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан алоҳида назоратга олинган.

Ўзбекистонликлар 1 миллиарддан ошиқ пулини Лабубуга ишлатиб юборишди

Жаҳон маркетплейсларида мазкур ўйинчоқ 22 доллардан 900 долларгача сотилмоқда. Миллий маркетплейсда эса мазкур ўйинчоқларни 45 минг сўмдан топиш мумкин.

Тошкент вилоятида ЙПХ машинаси иштирокида ЙТҲ юз берди

ЙҲХБ хабарига кўра, ҳар иккала ҳолатда ҳам ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган.

Украинада Mirage 2000 қирувчи самолёти қулаб тушди

Украина ҳарбийларининг маълумотига кўра, парвоз вақтида авиация техникасида носозлик юзага келган.

Тошкентда самолёт бортида йўловчи аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган эркак қамалди

Аёл эса эркакка бу ҳаракатларини тўхтатишини ва ўзини тўғри тутиши кераклигини айтишига қарамасдан, у ўз ҳаракатларини давом эттирган.