Тошкентда аёл кишини уриб, қочиб кетган ҳайдовчи ушланди

Тошкентда аёл кишини уриб, қочиб кетган ҳайдовчи ушланди

Ички ишлар органлари ходимлари жорий йилнинг 17 июнь куни аёл кишини уриб юбориб, биринчи ёрдам кўрсатмай воқеа жойидан яширинган ҳайдовчини қўлга олди.

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, ЙТҲ 17 июнь куни Тошкент шаҳар Учтепа тумани Катта Хирмонтепа кўчасида соат тахминан 23:40да содир бўлган.

Оқ рангли “Spark” автомашинаси ҳайдовчиси 38 ёшли пиёдани уриб юборган ҳамда жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатмасдан воқеа жойидан яширинган. ЙТҲ натижасида жабрланган пиёда шифохонага етказилган ҳамда унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 
Воқеа жойида пиёдани оғир аҳволда қолдириб қочиб кетган ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган С.Ш. аниқланиб, ҳозирда қўлга олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИОФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси тартибида жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!