Тошкентда 6 киши ис газидан заҳарланди

Тошкентда 6 киши ис газидан заҳарланди

Тошкент туманида жорий йилнинг 7 ноябрь куни “Ойдинҳаёт” МФЙда яшовчи К.И. (исмли аёл)нинг уйи ертўласига ўрнатилган “Нефит” русумли иситиш печи мўрисидан сизиб чиққан ис газидан ўзи ва бирга яшовчи қизи, 2 нафар набираси ва меҳмонда бўлган қариндоши заҳарланиб касалхонага ётқизилганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, Фарғона вилоятининг Сўх туманида 2018 йил 7 ноябрь кунида “Себзор” МФЙда яшовчи Ҳ.М. уйида иситиш печига кўмир ёқиб назоратсиз қолдириши сабаб ўзи ва бирга яшовчи турмуш ўртоғи М.М.лар кўмир исидан заҳарланиб касалхонага ётқизилганлар. Суриштирув ишлари  олиб борилмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!