Тошкентда 3 нафар ёш йигит 40 яшар эркакни дўппослади

Тошкентда 3 нафар ёш йигит 40 яшар эркакни дўппослади

2019 йил 8 август куни соат 22:20ларда Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри Қардошлик кўчасида яшовчи 23 ёшли Ш.М., 26 ёшли А.Т., Озодлик кўчасида яшовчи 22 ёшли М.М.лар маст ҳолда Янгиҳаёт маҳалласи А.Темур кўчасида жойлашган автобус бекатида ўзаро жанжал оқибатида маст ҳолда бўлган Ангрен шаҳарда яшовчи 40 ёшли Қ.Ҳ.ни танасининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказганлар.

Натижада Қ.Ҳ. касалхонага ётқизилиб, Ш.М., А.Т. ва М.М.лар ушланган. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб,тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.   

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!