Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нурафшон шаҳри бўлими, ДХХ, ИИВ ва Божхона ходимлари ҳамкорлигида ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари ва тиббий буюмлар савдоси билан шуғулланиб келган Н.А. фуқаро М.Х.га хорижда ишлаб чиқарилган жами 72 000 дона “система инфузион” тиббий буюмларини 17 900 АҚШ доллари ва 30 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг “KIA” русумли автомашинаси ҳамда Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги яшаш хонадонидан сотиш мақсадида сақлаб келинган умумий баҳоси 240 млн сўмлик 867 қути дори воситалари ҳамда 29 турдаги 72 389 дона тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Чирчиқ шаҳри бўлими, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Қ.Б. фуқаро Ш.Б.га келиб чиқиши ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган жами 11 500 дона “Менавазин” ва “Метралин” номли дори воситалари ҳамда “система инфузион” тиббий буюмларини 130 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Франциянинг машҳур Le Monde нашри ёзишича, Ўзбекистондаги “Анорбанк” кузатув кенгаши аъзоси, 48 ёшли Қаҳрамонжон Олимов Париж шаҳрида номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган.
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.