"Тошкент-Термиз"” йўлидаги ЙТҲда ёниб кетган жасад топилди. Ҳозирча шахси номаълум

"Тошкент-Термиз"” йўлидаги ЙТҲда ёниб кетган жасад топилди. Ҳозирча шахси номаълум

15 ноябрь куни Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида яшовчи Э.А. бошқарувидаги “ЗИЛ-130” русумли юк автомашинасини “Кўкгумбаз” МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-39 “Тошкент-Термиз” йўлининг 1014-км.да ҳайдаб кетаётиб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган Самарқанд вилоятида яшовчи Ҳ.М.нинг бошқарувидаги “Исузу” русумли юк автомашинаси билан тўқнашиб бетон тўсиққа урилиши оқибатида юк автомашинасида ёнғин содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, ёнғин ўчириш вақтида “Зил-130” юк автомашинасининг салонидан осиё миллатига мансуб, 25-30 ёшлардаги номаълум эркак кишининг куйган ҳолдаги жасади топилган. Жасад суд-тиббий экспертизасига юборилган. Унинг шахсини аниқлаш чоралари кўрилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!