Тошкент марказидаги маъмурий бинолардан бирида ёнғин чиқди

Тошкент марказидаги маъмурий бинолардан бирида ёнғин чиқди

Бугун, 11 феврал куни соат 8.30 да Амир Темур шоҳ кўчаси 6-уйда жойлашган маъмурий бинода ёнғин содир бўлди.

Пойтахт ИИББ матбуот хизматидан маълум қилинишича, ёнғин хавфсизлиги ходимларининг тезкор ҳаракати билан олов бир неча дақиқа ичида бартараф қилинган. Натижада бино томининг 60 кв м майдони ёнган.

Ҳодисага электр кабел қисқа туташуви сабаб бўлган. Зарар миқдори аниқланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!