Тошкент аҳолиси деразадан туриб концерт уюштирмоқда (видео)

Тошкент аҳолиси деразадан туриб концерт уюштирмоқда (видео)

Тошкентдаги кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли коронавирус эпидемияси туфайли жорий этилган карантин пайти зерикмаслик учун турли кўнгилочар флешмобларни ўйлаб топмоқда.

Хусусан, карантин пайти одамларнинг руҳини кўтаришга қаратилган шундай тадбирлар акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Улардан бири «балкон концертлари» бўлиб, пойтахтдаги опера қўшиқчилари кўп қаватли уйлар деразаларидан туриб опера ижро этмоқда.  Видеода томошабинлар қўшиқчиларни олқишлаб, қарсак чалаётганини эшитиш мумкин.

Бундай чиқишларни Италия ва Испания мусиқачилари бошлаб берганди. Тошкент аҳолиси ҳам улардан илҳомланиб, ҳар куни уйларининг деразаларидан туриб турли қўшиқларни ижро этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!