Топ-10: Дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчилари
«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Forbes журнали талқинига кўра, дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчилари рейтингини бошқариб турибди.
Аргентиналик ҳужумчи 126 млн доллар билан етакчилик қилмоқда. Бундан 92 миллони – унинг клубдаги маоши, 34 миллион эса реклама даромадларидир.
Иккинчи ўринни «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду эгаллади. У 117 млн доллар ишлаб топди: 70 млн – ойлик, 47 млн – реклама.
«ПСЖ» ҳужумчилари Неймар ва Килиан Мбаппе кейинги поғоналарни эгаллаб туришибди.
Дунёнинг энг кўп маош оладиган 10 ўйинчиси:
1. Лионель Месси («Барселона») – 126 млн доллар;
2. Криштиану Роналду («Ювентус») – 117 млн;
3. Неймар («ПСЖ») – 96 млн;
4. Килиан Мбаппе («ПСЖ») – 42 млн;
5. Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль») – 37 млн;
6. Поль Погба («МЮ») – 34 млн;
7. Антуан Гризманн («Барселона») – 33 млн;
8. Гарет Бэйл («Реал») – 29 млн;
9. Роберт Левандовски («Бавария») – 28 млн;
10. Давид Де Хеа («МЮ») – 27 млн.