Тони Фергюсон Ҳабиб Нурмагомедовни яна ҳақорат қилди

Тони Фергюсон Ҳабиб Нурмагомедовни яна ҳақорат қилди

Aмерикалик UFC жангчиси Тони Фергюсон яна бир бор Ҳабиб Нурмагомедовни ҳақорат қилди.

Сўнгги йилларда спортчилар ўртасида кутилган жанг беш марта бекор қилинганди. 24 октябрь куни Нурмагомедов америкалик Жастин Гэтжини мағлубиятга учратиб, фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

Тони Фергюсон эса инстаграмдаги саҳифасида Ҳабиб билан биргаликдаги фотосуратини жойлаб, "Тез орада кўришгунча, қовоқ калла" ("See you soon fat head"), – деб ёзиб қолдирди.

Aйни пайтда Тони UFC енгил вазн тоифасида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Aввалроқ Фергюсон ушбу тоифада вақтинчалик чемпионлик камарига эга эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!